Ўзбекистондаги кичик тадбиркорлик субъектлари сони очиқланди

Ўзбекистонда 1 cентябрь ҳолатига кўра (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 462 303 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2016 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 баробарга ошган.

Шунингдек, йиллар кесимида мамлакатда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони:

  • 2016 йилда — 209 220 та;
  • 2017 йилда — 231 147 та;
  • 2018 йилда — 253 179 та;
  • 2019 йилда — 318 304 та;
  • 2020 йилда — 383 901 та;
  • 2021 йилда — 462 303 тани ташкил этади.

Янгиликлар