Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида мунозараларида видеомурожаат билан сўзга чиқди. Бу ҳақда Президент ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Президент ахборот хизмати

Хабарга кўра, Президент 21 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида мунозараларида видеомурожаат билан сўзга чиқди. Давлат раҳбари халқаро ҳамжамиятга минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар, БМТнинг замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда чора кўришдаги роли юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурган.

Янгиликлар