Тошкентда фуқарога 10 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган эркак ушланди

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида фуқарога 10 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган эркак ушланди. Бу ҳақда Прократура департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Прократура департаменти ахборот хизмати

Хабарга кўра, фуқаро Х.М. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга 35 минг доллари эвазига Ўртачирчиқ тумани Қумовул қишлоқ фаоллар йиғини ҳудудидан 10 сотих бўш ер майдонини танишлари орқали олиб беришни ваъда қилган. Эвазига олдиндан 5 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар