Украина президентининг қиёфадоши Умид Исабоев Наманганда сериал олиш ниятида эканлигини айтди
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Умид Исабоев Наманганда сериал олиш ниятида эканлигини айтди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилди.
Наманганлик Умид Исабоев рус матбуоти ва жамоатчилиги эътиборига метрода ухлаб кетаётганда олинган сурати орқали тушган. Хабарда айтилишича, ҳозирда у Россия телеканалларида сериал қаҳрамони сифатида роль ижро этмоқда. Шунингдек, Умид Исабоев бугунги кунда «Мосфильм» билан 3 йилга шартнома тузган. Маълум қилинишича, айни вақтда янги сериал олиш ишлари Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятларида олиб борилмоқда. Унинг нияти ушбу янги сериалнинг бирор қисмини Наманганда, Чортоқда суратга олиш.
«Шартномамдаги 12 серияли фильмга 3 йилга шартнома қилишди. Демакки, бу анча ишланадиган фильм. Мен шуни хоҳлайманки, ҳеч бўлмаганда, бир сериясида Наманган, Чортоқ дунёга кўрсатилса», — деди Умид Исабоев.
Aввалроқ хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистонда амалга оширган харажатларининг 20 фоизи қайтарилиши ҳамда Instagram’да Асал Шодиеванинг келишган қомати муҳокама қилингани хабар қилингaнди.