Тошлоқлик ота икки фарзанди учун 23,5 млн сўм алимент тўлади

Тошлоқлик ота икки фарзанди учун 23,5 миллион сўм алимент тўлади. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлими иш юритувида фуваролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг буйруғига асосан Тошлоқ тумани, Сўфилар қишлоғида яшовчи Д.Х.дан ундирувчи М.З. фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд. Қарздор Д.Х. 2016–2019 йилларда алимент  тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг хорижга чиқиш ҳуқуқлари чекланган бўлсада, яшаш жойини ўзгартириб Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудларида таъмир ишлари учун кетган.

Қайд этилишича, 2019 йил август ойида Бюронинг Тошлоқ туман бўлими томонидан Д.Х.га нисбатан қидирув эълон қилинган. 2021 йил 30 декабрь куни янги йил кирибк елиши арафасида яшаш уйида  байрамни нишонлаш учун бир неча кунга келган. Шу куни отанинг ёнига Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари ва бошқа ҳамкор идоралар вакиллари келган. Шундан сўнг давлат ижрочиси Д.Х.га маҳалла фаоллари гувоҳлигида яна бир имконият берган.

Қарздор байрам муносабати билан икки нафар вояга етмаган фарзандларига 2021 йил 1 сентябрь кунига қадар бўлган 23 миллион 500 минг сўм алимент пулини нақд шаклда тўлиқ тўлаб берган.

Аввалроқ Фарғонада алимент тўламай, суддан қочиб юрган ота 7 ойдан сўнг қўлга олингани ва Aсакада алимент тўламаган ота 15 сутка «ўтириб чиққан»идан кейин ҳам қарзини узмагани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, Сурхондарёда 4 йилдан буён алимент тўлашдан қочиб юрган ота қўлга олинган.

Янгиликлар