The New York Times муқовасида 500 мингта нуқта чоп этилди

The New York Times’да 500 мингта нуқта чоп этилган. Нуқталар АҚШдаги коронавирус қурбонлари сонини англатади.Бу ҳақда «Дарё» хабар қилди.

Фото: ria.ru

Хабарга кўра, The New York Times 21 февраль куни биринчи сонининг саҳифасида 500 минг нуқтадан иборат тасвир қурбонлар сонининг ўсиш «тезлигини» акс эттирган.

«Нуқталарнинг барчаси ошиб бораётган тезликни визуал равишда акс эттиради», – дейди лойиҳанинг график муҳаррири Лорен Лезирбий.

Тасвирдаги маълумотга кўра, AҚШда коронавирус инфекциясидан ўлимлар сонининг кескин ўсиши 2020 йилнинг апрель ойида кузатилган ва 2021 йилнинг бошида кўпайган.

Фото: The New York Times

Таъкидланишича, АҚШда коронавирусдан ўлганлар сони Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши ҳамда Вьетнам уруши пайтида ҳалок бўлганларнинг умумий сонидан ошиб кетган.