Наманганда ўқитувчи аёл хонада қолдирилган телефонни ўғирлагани аниқланди

Наманган вилояти Наманган шаҳрида ўқитувчи аёл хонада қолдирилган телефонни ўғирлагани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, Наманган шаҳрида мактаб ўқитувчиси декабрь ойида мактаб кутубхонасидаги стол устида турган нархи 1 миллион 400 минг сўмлик «SAMSUNG-10 S» русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетгани шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 21 март куни ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар