Мактабларда таътил муддати узайтирилиши мумкин

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари болалар орасида ортаётгани сабаб, мактабларда таътил муддати узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Фото: sputniknews.uz

«Бугунги кунда карантин қоидаларини ўтган йилгидек қатъий ва кескин даражада қайта тиклашга бирор асос йўқ. Сабаби, касалланиш кўрсаткичлари сўнгги 3 ой ичида паст даражаларда бўлиб келди, ҳозир бирмунча юқори бўлса ҳам, бу карантин чекловларини кучайтиришга асос бўладиган даражада эмас. Негаки касалланиш асосан Тошкент ҳудудида кўпроқ қайд этиляпти. Шунинг учун ҳам Тошкент шаҳрининг айрим туманларидаги мактаблар таълими онлайн тартибига ўтказилди. Ҳозир таътил давом этяпти ва уларнинг якунига қадар биз касалликнинг тарқалиш занжирини узишга муваффақ бўлишни режалаштиряпмиз. Мабодо вазият ижобий томонга ўзгармаса, таътиллар муддатини узайтириш масаласини ўйлаб кўрамиз.», — дейди Нурмат Отабеков.

Таъкидланишича, касалланганлар орасида болалар улуши ортмоқда. Ўтган йили коронавирус пандемияси даврида умумий касалланишлар орасида болалар улуши 5-7 фоиз бўлса, ҳозирги кунда бу кўрсаткич 25 фоиздан ортиб кетган.

Янгиликлар