Ўзбекистонда 23 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

23 март кундуз куни республиканинг асосий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Маълум бўлишича, Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамолнинг 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво 15-20 даража илиқгача, шимолда 7-12 даража илиқгача исийди.

Қайд этилишича, пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқни ташкил этади.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар