Тошкентдаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятини тўхтатди

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ-5 да жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйининг эшиклари ёпилди.

Маълум қилинишича, мазкур Меҳрибонлик уйида 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган 122 нафар бола тарбияланган. Бугунги кунда 67 нафар тарбияланувчи оилавий шароитда вояга етаётган бўлса, уларнинг 12 нафари бугун пойтахтда барпо этилган 5 та оилавий болалар уйида улғаймоқда. 6 нафар бола ота-онаси ёки яқин қариндошларига қайтарилган.

«Бу болажонлар ота-онасидан бирини ёқотган ёки бутунлай ота-онасидан айрилган болалардир, бироқ Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликларнинг саъй-ҳаракатлари билан уларнинг қариндошлари топилиб, оиласи бағрига қайтарилди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, 50 дан ортиқ ўғил-қизлар васийликка олинган. Болалар 18 ёшга тўлиб, вояга етгач муассасани тарк этган. Натижада 21-сонли Меҳрибонлик уйида атиги 27 нафар тарбияланувчи қолган. Шу боис, барча болажонлар Тошкетда жойлашган 22-сонли Меҳрибоник уйига ўтказилган ва 21-сонли Меҳрибонлик уйи ўз фаолиятини якунлаган.

Янгиликлар