Саудия Aрабистони аҳолиси учун 4 октябрдан Умра зиёратига рухсат берилади

Саудия Aрабистони октябрь ойидан бошлаб ўз аҳолиси учун Умра зиёратини амалга оширишга рухсат беради. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Saudi Ministry of media»

Хабарга кўра, биринчи босқич 4 октябрь куни бошланади. Шунингдек, биринчи босқичда Умра зиёратини подшоҳликнинг одатдаги зиёратчиларининг учдан бири, яъни мамлакат аҳолисининг олти мингги амалга ошириши мумкинлиги маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, иккинчи босқич 18 октябрдан бошланади. Мазкур босқичда эса зиёратчилар сони 75 фоизга қадар оширилиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, зиёратлар босқичма-босқич ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Aввалроқ коронавирус мусулмонларнинг асосий диний амалига қандай таъсир қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар