Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш тўхтатилди

Бугун, 23 сентябрдан Ўзбекистонда Россиянинг «Мир» карталарига техник сабаблар туфайли хизмат кўрсатиш тўхтатилди.

Ягона умумреспублика процессинг маркази маълумотига кўра, тўлов тизими иштирокчиси томонида техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли, бугун, 23 сентябрь куни соат 09:00 дан UZCARD инфратузилмасида «Мир» карталарига ҳамда хорижда UZCARD – «Мир» кобейжинг карталарига хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатилган.

«UZCARD – «Мир» кобейжинг карталари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида UZCARD тўлов тизими инфратузилмасида одатдагидек ишлашни давом этади», дейилади баёнотда.

Қайд этиш жоизки, бундан олдин ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги банклар «Мир» карталарини қабул қилишни тўхтатаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бироқ UZCARD Ўзбекистонда «Мир» карталарини қабул қилиш давом этаётганини маълум қилганди.

Янгиликлар