Избоскандаги 2 та маҳаллага трансформатор пункти ўрнатилди (фото)

Андижон вилояти Избоскан туманида 100 кВАли трансформатор пункти ўрнатилди. Бу ҳақда «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати

Хабарга кўра, Президентнинг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017—2021 йилларда паст кучланишли тармоқларни янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги 2661-сонли қарорига асосан «Андижон ҲЭТК» АЖ томонидан вилоят бўйлаб режали ишлар олиб борилмоқда.

Фото: «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати

Хусусан, Избоскан туман электр таъминоти корхонаси томонидан «Даминбойчек» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Пахтакор» подстанциясидан таъминланувчи, фидер «Зилола» ҳаво тармоғига уланган 718-сонли трансформаторга кучланиш бериш мақсадида 2,2 километр 10—0,4 кВли ҳаво тармоғи қуриб битказилди.

Фото: «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати

Шунингдек, туманнинг «Жанобод» маҳалласи истеъмолчиларининг электр энергиясини яхшилаш мақсадида 100 киловатли бир дона трансформатор пункти ўрнатилган. Айни пайтда унга кучланиш бериш мақсадида 10 киловатли ҳаво тармоғи тортиш ҳамда темир-бетон устунларини монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Натижада 250 дан ортиқ аҳоли хонадонларини электр энергияси таъминоти яхшиланади.

Фото: «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати

Аввалроқ Бухоро шаҳридаги маҳаллада 400 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари бошлангани, Фарғона вилоятида электр энергияси билан таъминлаш имконияти 250 МВА қувватга оширилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар