Фарғона вилоятида электр энергияси билан таъминлаш имконияти 250 МВА қувватга оширилди

Фарғона вилоятида 17 октябрь куни қурилиш-монтаж ва созлаш ишлари тўлиқ якунланиб, электр энергияси билан таъминлаш имконияти 250 МВА қувватга оширилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ахборот хизмати хабар берди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ахборот хизмати

Таъкидланишича, Президентнинг 2017 йил 16 cентябрда «Жаҳон банки иштирокида ‘Магистраль тармоқларнинг кичик станцияларини замонавийлаштириш ва қайта қуришʼ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Фарғона вилоятидаги «Ўзгариш» подстанциясига қўшимча юқори қувватли автотрансформатор ўрнатиш ишлари муваффақиятли якунланган.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги «Товуш» маҳалласи Янги ҳаёт қишлоғи манзилида жойлашган «Ўзгариш» подстанциясида инвестисия лойиҳаси доирасида қуввати 250 000 кВАли янги автотрансформаторини 220 кВ, 110 кВ ҳамда 10 кВ кучланишга эга бўлган ячейкалари билан бирга янгидан қуриш ҳисобига АТ-3 — қўшимча юқори қувватли автотрансформаторни ўрнатиш ишлари муваффақиятли якунланган.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ахборот хизмати

Қайд этилишича, 17 октябрь куни қурилиш-монтаж ва созлаш ишлари тўлиқ якунланиб, муҳандислик талабларига мувофиқ тасдиқланган дастурида автотрансформатор 72 соат давом этадиган синов режими асосида ишга қўйилган. Бажарилган ишларнинг якунига кўра 220/110/10 кВли «Ўзгариш» подстанциясида электр энергияси қувватини ўтказиш имконияти қўшимча 250 МВА ҳисобига ортган.

Маълумот ўрнида, «Ўзгариш» подстанцияси орқали Қўқон шаҳри ва Қўқон эркин иқтисодий зонаси, шунингдек, вилоятнинг Бешариқ, Ўзбекистон, Фурқат, Данғара, Бувайда, Учкўприк, Бағдод, Риштон ва Сўх туманларида жойлашган истеъмолчилар учун электр энергияси етказиб берилади.

Аввалроқ Когондаги қишлоққа қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар