Ўзбекистон туманидаги Тўхтовул қишлоғида 2020 йилда 48 та темир-бетон устуни ўрнатилди
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Тўхтовул қишлоғида 2020 йилда 48 та темир-бетон устуни ўрнатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Президентнинг 2016 йил 23 ноябрдаги қарори ижроси ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан ҳудуддаги 10-сонли 250 киловаттли трансформатор пункти юкини енгиллатиш мақсадида қўшимча қуввати 100 киловатт бўлган янги трансформатор ўрнатилган.
Қайд этилишича, Тўхтовул қишлоғида шу кунгача жами 48 та темир-бетон устуни ўрнатилган.
Айни пайтда ҳудудда 0,4 киловаттли янгидан ҳаво тармоғини тортиш ва 10 киловаттли юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.
Аввалроқ Марҳаматда учта янги электр узатиш тармоғи ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Иштихонда 13 та трансформатор пункти, 17,5 километр электр тармоғи ҳамда 300 дона темир-бетон устуни ўрнатилгани ҳамда Андижонда куз-қиш мавсумида электр энериясини етказиш ҳажми 10,5 фоизга оширилиши маълум қилинди.