Марҳаматда учта янги электр узатиш тармоғи ишга туширилди

Aндижон вилояти Марҳамат туманида учта янги электр узатиш тармоғи ишга туширилди. Бу ҳақда «Aндижон ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Aндижон ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати

Хабарга кўра, туманнинг «Йўламатол» МФЙ Қачар кўчасида истеъмолчиларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида қуввати 160 киловатт бўлган трансформатор пунктида 0,5 километр узунликда 10 киловатт, 1,8 километр узунликда 0,4 киловатт электр узатиш тармоғи қуриб битказилган.

Фото: «Aндижон ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати

Маъум қилинишича, ушбу маҳалладаги ариқ бўйи кўчасига 1,6 километр узунликдаги 0,4 киловатт электр узатиш ҳаво тармоғи ҳам қуриб ишга туширилган.

Қайд этилишича, амалга оширилган ишлар натижасида 384 та аҳоли хонадонини сифатли электр энергияси билан таъминлашга эришилган.

Фото: «Aндижон ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати

Таъкидланишича, туман электр таъминоти корхонаси маъсуллари томонидан истеъмолчиларнинг эътирозли мурожаатлари эътиборга олган ҳолда яроқсиз таянч яроқлисига алмаштирилиб берилган.

Аввалроқ вилоятдаги нимстанцияларда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани ҳамда Пахтаобод туманидаги «Қайр» МФЙга 1,5 километр узунликдаги 10/0,4 киловатт кучланишли ҳаво тармоқлари, 30 дона янги темир-бетон таянч ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар