Aндижондаги нимстанцияларда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда

«Aндижон ҲЭТК» AЖ томонидан куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонларига узлуксиз электр энергияси етказиб бериш, уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш, юклама режимида ишлаётган трансформаторлар қувватини ошириш ва бошқа техникавий зарур ишларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда «Aндижон ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Aндижон ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати

Хабарга кўра, Aндижон туман электр таъминоти корхонаси нимстанциялар ходимлари томонидан «Гулистон» нимстанциясининг 1-СШ-10 киловаттли барча чиқувчи ячейкаларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

Фото: «Aндижон ҲЭТК» AЖ матбуот хизмати

Шунингдек таъкидланишича, «Чувама», «Ғалаба», «Нимстанция-3», «Ҳамза», «Охунбобоев», «Оқбўйра» мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пахтаобод туманидаги «Қайр» МФЙга 1,5 км узунликдаги 10/0,4 киловатт кучланишли ҳаво тармоқлари, 30 дона янги темир-бетон таянч ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилгани ҳамда Наманган вилоятининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан вақтинчалик узилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар