Наманган вилоятининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан вақтинчалик узилади
Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида 28 август, жума куни электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади. Бу ҳақда «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
28 август куни «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария холатларининг олдини олиш мақсадида вилоятнинг:
Поп туманида:
110/6 киловольтли «Халқабод» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Поп туманининг «Хўжаобод» ва «Нурабод» МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади;
Наманган шаҳри:
Марғилон кўчасида йўл кенгайтириш ишларини олиб боришда хавфсизлик учун 6 киловольтли «Шодлик» «Марғилон» тармовлари ўчирилади, натижада шу куни соат 09:00 дан соат 16:00 гача «Янги аср», «Дамбоғ», «Олвализор» ва «Тараққиёт» МФЙ ҳудудидаги истеьмолчилар электр энергиясидан вақтинчалик узилади.
Аввалроқ Андижонда электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Олтинкўл тумани ҳокими электрдаги узилишлар муаммосини ҳал қилиш учун мутасаддиларга 10 кун вақт бергани маълум қилинди.