Когондаги қишлоққа қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди

Бухоро вилояти Когон тумани Пўлотчи қишлоғига қўшимча трансформатор пункти ўрнатиб берилди. Бу ҳақда «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати

Хабарга кўра, Когон туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан туманнинг «Б. Нақшбанд» МФЙ Пўлотчи қишлоғини электр энергияси билан таъминлаб келаётган 149-сонли трансформатор пунктига қўшимча равишда 160 кВА қувватга эга бўлган КТПН типидаги трансформатор пункти ўрнатиб берилган.

Фото: «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу трансформатор пунктини ўрнатиб, монтаж ишларини амалга оширишда 4 дона темир-бетон таянчлар ҳамда замонавий СИП кабелларидан фойдаланилган.

Фото: «Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, ишлар 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661 сонли «2017—2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Аввалроқ Косонсойдаги маҳаллага қуввати 250 кВА бўлган трансформаторлар пункти ўрнатилгани, Ургутда 2020 йил якунига қадар 2 мингта «столба» қайта таъмирланиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар