Косонсойдаги маҳаллага қуввати 250 кВA бўлган трансфарматорлар пункти ўрнатилди (фото)
Наманган вилояти Косонсой туманига эски транформатор пункти янги типдаги қуввати 250 кВA бўлган трансформатор пунктига алмаштирилди. Бу ҳақда вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси хабар берди.
Таъкидланишича, 6 октябрь куни вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов Косонсой туманида олиб борган ўрганишлари давомида «Чуст кўча» ва «Чак» маҳаллаларига тоза ичимлик суви тортиш, трансформаторни янгилаш, электр сим устунларни ўрнатиш ишлари вилоят бюджетидан ажратилган бир миллиард сўм маблағ эвазига бошланишини билдирган эди.
Хабарга кўра, 8 октябрь куни «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан «Чуст кўча» маҳалласи Миришкор кўчасига қуввати 160 кВA бўлган трансфарматор пункти янги типдаги, қуввати 250 кВA бўлган трансфарматор пунктига алмаштирилди. Шунингдек, темир-бетон таянчлар олиб келиниб, янги тармоқ тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Aввалроқ Олтинкўлдаги маҳаллада ёғоч таянчлар ўрнига темир-бетон электр устунлари ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.