Бухоро туманида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммо маъсуллар томонидан ўрганиб чиқилди

Бухоро туманида Талалиён қишлоғидаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан эълон қилинган мурожаат масъуллар томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 28 cентябрь куни қишлоқда электр энергияси истеъмолчиларининг сони ошганлиги сабабли жамият томонидан қўшимча трансформатор пункти ўрнатиш ҳамда ҳаво тармоғини янгилаш ишлари режалаштирилганлиги ҳақида тушунчалар берилган.

Камчилик белгиланган муддатга қадар бартараф этилиши маълум қилинган.

Aввалроқ Косонсойдаги айрим маҳаллалар 29 cентябрь куни электр энергиясидан узилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар