Избоскандаги маҳаллада 138 дан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди
Андижон вилояти Избоскан туманининг «Бештерак» маҳалласида 138 дан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди. Бу ҳақда «Андижон ҳудудий электрон тармоқлар корхонаси» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, «Бештерак» маҳалласида яшовчи истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада яхшилаш борасида қўшимча бир дона қуввати 160 киловольт ампер бўлган янги трансформатор ўрнатилиб, 1,5 километр узунликдаги 0,4 киловольтли кабель тармоғи тортилган.
Қайд этилишича, ушбу тармоқ ҳолат подстанция «Пахтакор» 110/35/10 дан чиқувчи «Зилола» фидерининг юкини камайтириш мақсадида «Андижон ҳудудий электрон тармоқлар корхонаси» акциядорлик жамияти тасарруфидаги Избоскан электр таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан тортилган.
Натижада МФЙ ҳудудидаги 138 дан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти яхшиланган. Ҳозирда якуний монтаж ишлари олиб бориляпти.
Аввалроқ Олтинкўлдаги маҳаллада ёғоч таянчлар ўрнига темир-бетон электр устунлари ўрнатилгани, Булунғурда 2020 йил бошидaн буён қанча темир-бетон устуни ўрнатилгани маълум қилингани ҳақида хабар қилинганди.