Тошкентда мактаб-интернат ўқувчиси 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди
Шифохонага ётқизилган ўсмир 10 кун ўтиб вафот этди

Тошкентда мактаб-интернат ўқувчиси тўртинчи қаватдан йиқилиб ҳалок бўлди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Ҳодиса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатда содир бўлган. Маълум қилинишича, 16 ёшли ўсмир ётоқхона деразасидан тушиб кетган.
Жароҳат олган ўсмир шифохонага етказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у 10 кун ўтиб вафот этди.
Ҳозирда Олмазор тумани прокуратураси суриштирув-текширув ишларини олиб бормоқда.





