Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

Корея Республикаси арезиденти Ли Чжэ Мён билан Сеул шаҳрида ўтказилган тор доирадаги ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик ва Бош вазир Хан Сон Сук, Кореянинг етакчи компаниялари ҳамда молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

Ўзбекистон – Корея бизнес-форуми доирасида қўшма лойиҳалар ишга туширилди ва қурилиши бошланди, салмоқли келишувлар пакети имзоланди.

Давлат раҳбари биринчи «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммитида иштирок этиб, ҳамкорликнинг бешта стратегик йўналиши бўйича ташаббусларни илгари сурди. Ўзбекистон Президенти ушбу форматдаги биринчи бизнес саммитда ҳам сўзга чиқди.

Ташриф доирасида Кореяда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан учрашувлар ўтказилди.

Тадбирлар якунлангач, аэропортда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Корея Республикаси ички ишлар ва хавфсизлик вазири Юн Хо Чжун ҳамда бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Ўзбекистон