Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Охирги марта ушбу ставка 2025 йилнинг мартида ўзгартирилган эди

Чоршанба 16 сентябрь куни Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради ташкилот матбуот хизмати.

Унда асосий ставка йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.

Маълумот учун, асосий ставка охирги марта 2025 йилнинг март ойида ўзгарган. Ўшанда Марказий банк уни 13,5% дан 14% гача кўтарган эди.

Ўзбекистон