Зироат Мирзиёева Чосон сулоласининг нафис санъат намуналари билан танишди
Сеулда тарих ва замонавийликни бирлаштирган маданий учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Корея Миллий сарой музейида бўлиб, Чосон сулоласининг нафис санъат намуналарини кўздан кечирди.

Кўргазмадан ўрин олган олтин муҳрлар, тарихий қўлёзмалар ва қироллик либослари меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Кўргазмани кўздан кечиргач, Зироат Мирзиёева ва Ким Ҳе Гён табиат тасвирлари туширилган нафис ширмалар фонида икки томонлама мулоқот ўтказдилар.

Мулоқот чоғида томонлар икки халқ ўртасидаги юксак ўзаро ҳурмат ва маданий яқинликни эътироф этдилар. Бундан ташқари, асил гўзаллик ва миллий қадриятлар чегара танламаслиги таъкидлаб ўтилди.





