«Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак» — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Шайхонтоҳурдаги янги парк ҳудудини кўздан кечирди ва пойтахтни яшиллаштириш ишларини фаоллаштириш зарурлигини таъкидлади

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги бўлажак парк ҳудуди билан танишди.

Мирзиёеванинг сўзларига кўра, Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак. Айниқса, иссиқ иқлим шароитида дарахтлар, сув ҳавзалари ва соя-салқин жойлар аҳоли турмуш сифатига бевосита таъсир кўрсатади.

Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудини кўздан кечирдим. Бу ерда кўл, кўкаламзор майдонлар пайдо бўлади ҳамда оилавий, болалар билан дам олиш, сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш учун барча қулайликлар муҳайё қилинади, — деди Мирзиёева.

Таъкидланишича, бундай масканлар пойтахтимизнинг барча туманларида ташкил этилиши лозим. Шаҳарда истироҳат боғларини янада кўпайтириш, мавжуд яшил ҳудудларни асраб-авайлаш, янги экологик тоза мавзеларни барпо этиш зарур.

Ўзбекистон