Беҳруз Каримов «Лугано» сафида дебют голини урди

Ўзбекистонлик ҳимоячи Швейцария Суперлигасининг навбатдаги турида «Санкт-Галлен»га қарши ўйинда ажралиб турди

«Лугано» Швейцария Суперлигасининг навбатдаги турида «Санкт-Галлен» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида ўзбекистонлик ҳимоячи Беҳруз Каримов гол уриб, «Лугано» сафидаги дебют тўпини киритди. Мезбонлар таркибида шунингдек Бекхэм Кастро (4) ҳамда Элиас Пильстрём (14, 28) ажралиб турди. Рақиб жамоадан ягона голни Андрин Хунцикер (74) урди.

Эслатиб ўтамиз, август ойида «Лугано» Беҳруз Каримовнинг трансферини расман эълон қилган эди. Ўзбекистонлик ҳимоячи клуб сафидаги дебютини Конференциялар лигаси саралашининг «Маккаби Тель-Авив»га қарши жавоб ўйинида ўтказган.

Ўзбекистон