Ургутда 2020 йил якунига қадар 2 мингта «столба» қайта таъмирланади

Самарқанд вилояти Ургут туманида 2020 йил якунига қадар туман электр тармоқлари корхонаси томонидан жами 2 мингта таянч устунлари (столбалар) қайта таъмирланади. Бу ҳақда Ургут тумани ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Таъкидланишича, ахолининг электр энергияси бўйича эҳтиёжларини қондириш мақсадида 2020 йилда 2000 та таянч устунлари (столбалар), 36  та янги ТП лар, 88  та мавжуд ТП лар қайта таъмирланиши режалаштирилган. Шунингдек, 78,9 километр янги СИП яъни хаво линиялари таъмирланиши режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар туман электр тармоқлари корхонаси томонидан  1190 та таянч устунлари (столбалар), 31 та янги ТП лар, 88 та мавжуд ТП лар қайта таъмирланиб, 56,5 километр янги СИП яъни хаво линиялари таъмирланган. Ҳозирда мавсум давомида электр тармоғи пунктларни фавқулодда таъмирлаш учун етарли бўладиган эхтиёт қисмлар захирасини яратилмоқда.

Шунингдек, туманда 87100 та АСКУЭ электр ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 79749 таси ўрнатилган. Яна 7351 та электр ҳисоблагичнинг ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Аввалроқ Булунғурда 2020 йил бошидaн буён қанча темир-бетон устуни ўрнатилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Бухорода йил якунига қадар қанча АСКУЭ тизимига мос электрон ҳисоблагич ўрнатилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар