Самарқандда электр энергияси АСКУЭ тизимига ўтгани учун касса ва пайнетлар тўлиқ иш фаолиятини олиб боради

Самарқанд вилоятида электр энергиясини АСКУЭ тизимига ўтилгани учун касса, пайнетлар иш фаолиятини олиб боради. Бу ҳақда «Самарқанд ҲЭТК» АЖ ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Қайд этилишича, «Самарқанд ҲЭТК» АЖ нинг барча шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари 2020 йил 19–20 сентябрь кунлари электр энергияси АСКУЭ тизимига ўтганлиги сабабли тўлиқ касса, пайнетлар иш фаолиятини олиб боради. Электр энергияси истеъмолини мулкчилик шаклидан катъи назар, ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши лозим.

Маълумот учун, Самарқанд вилоят хокими Эркин Турдимов 17 cентябрь, пайшанба куни туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда электр тармоқлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказган. Унда кун тартибига мувофиқ AСКУЭ электр ҳисоблагичларни ўрнатиш, алоқага чиқариш, тўлов интизоми бўйича ишларни жадаллаштириш, дебитор қарздорликни кескин қисқартириш юзасидан масъул ходимларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижроси юзасидан доимий назорат ўрнатилиши бўйича тегишли кўрсатма берилган.

Аввалроқ Андижон вилоятидаги нимстанцияларда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани ҳамда Пахтаобод туманидаги «Қайр» МФЙга 1,5 километр узунликдаги 10/0,4 киловатт кучланишли ҳаво тармоқлари, 30 дона янги темир-бетон таянч ўрнатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар