Қаршида пиёдани уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди
Жорий йилнинг 16 январь куни Қарши шаҳрида Nexia-3 шу ҳудудда яшовчи пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Хабарга кўра, тахминан кечки соат ўнларда Қарши шаҳар «Насаф» МФЙда яшовчи фуқарони пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган пайтда номаълум автомашина уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисасини содир этган автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи эса тан жароҳати олиб шифохонага тушган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Касби туманида яшовчи фуқаро Н.М. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.