Ёшлар парламенти мусиқа ва санъат мактабларида пуллик таҳсил олаётган кўзи ожиз болаларни бепул ўқитиш таклифини берди

24 февраль куни Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг ҳисобот мажлисида мусиқа ва санъат мактабларида пуллик таҳсил олаётган кўзи ожиз болаларни бепул ўқитиш таклифи берилди. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар бермоқда.

Фото: Tez News / Dilruh Isomiddinova

Маълум қилинишича, Парламент аъзолари Болалар мусиқа ва санъат мактабларида пуллик таълим олаётган кўзи ожиз ўқувчилар ҳамда шундай ўқув муассасаларида ўқимоқчи бўлган кўзи ожиз болаларнинг давлат бюджети ҳисобидан ўқишини ташкил қилиш юзасидан таклиф-мулоҳазаларини ишлаб чиқиб Сенатга тақдим этди.

Шунингдек, таъкидланишича, Хоразм ва Тошкент вилоятининг туман, шаҳарларида Ички ишлар профилактика ходимларининг рўйхатига олинган 167 нафар ёш билан мулоқот ўтказилиб, улардан 58 нафарини профилактик ҳисобдан чиқариш бўйича тавсиялар берилган.