24 февраль куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 24 февраль куни ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Фото: Aniq.uz

24 февраль куни Ўзбекистон бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзида эса 25-28 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, шимолий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража совуқ бўлади.

Тошкентда, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Шамол 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-5 даража илиқ бўлади.

Хабарга кўра, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар