Тошкентда 4 баллик магнит бўрони кузатилади

Meteonova хизмати маълумотларига кўра, 10-11 май кунлари Тошкентда тўрт баллга тенг магнит бўрони кузатилади.

10 май соат 11:00 дан бошлаб геотаъсирларнинг кучайиши кутилмоқда. Улар 11 майга ўтар кечаси ҳам кузатилади.

Магнит бўронлар бу — Қуёш ичидаги реакциялар. Бу вақтда Қуёш массаси отилиши, Қуёш юзасида тўлқинлар ва бошқа жараёнлар содир бўлади, бунинг натижасида энергия Қуёшдан ҳар тарафга, шу жумладан, Ер сайёраси томонга ҳам тарқалади.

Янгиликлар