Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет тўртинчи ҳафта кўтарилди

Марказий банк 24 август, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 16,16 сўмга ошиб, 10 262,87 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 105 сўм 06 тийинга баҳоланиб, 28,07 сўмга пастлаган. Шунингдек, 1 рубль 137 сўм 31 тийин этиб белгиланган. Маьлумот учун, ушбу алмашув курслари 25 август кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 17 август куни 1 АҚШ долларининг расмий курси 15,00 сўмга ошиб, 10 246,71 сўмни ташкил қилганди.

Янгиликлар