Булунғурда Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармаси ташкил этилади

Самарқанд вилояти Булунғур туманида Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, 24 октябрда бўлиб ўтган Булунғур тумани Кенгашининг ўн бешинчи сессиясида туман ҳокими Баҳодир Абдуллаевич Булунғур туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш борасида амалга оширилган ва амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, кун тартибидаги масала депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилган. Жамғарма маблағлари туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, норезидентларнинг ҳомийлик маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар орқали шакллантирилиши кўзда тутилган.

Фото: Булунғур туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Андижонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармасига 10 миллиард сўм ажратилгани, Ўзбекистонда тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар