Жиззахда 3 ёшли қиз «Жигули» уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 19 октябрь куни «Жигули» 3 ёшли қизни уриб юборди.

Маълум қилинишича, воқеа шу куни соат 19:00 атрофида содир бўлган. Жиззах шаҳри Боғишамол маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган ҳайдовчи «ВАЗ-21063» машинасида Жиззах–Ғаллаорол йўналишида кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда 2018 йилда туғилган қиз тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳодиса сабаблари ўрганилганда қизнинг ота-онаси қўшнисиникида тўйда бўлгани аниқланган.

 

 

Янгиликлар