Фарғонадаги нефтни қайта ишлаш заводида автобус ёниб кетди

Фарғона шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида 22 октябрь куни ташкилотга тегишли бўлган автобус ёниб кетди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 23:08 атрофида шаҳарнинг Саноат кўчаси 240-уйда жойлашган масъулияти чекланган жамиятнинг 1-кириш йўлаги яқинидаги катта йўлда содир бўлган. Қайд этилишича, заводга тегишли бўлган «Isuzu» русумли автобуснинг мотор ва салон қисмида ёнғин кузатилган. Ёнғин-қутқарувчилар ҳодиса жойига 23:11 да етиб борган. Ёнғин 23:12 да ўраб олиниб, 23:16 да ўчирилган. Ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва куйганлар йўқлиги билдирилган.

«Воқеа жуда қисқа фурсатларда содир бўлди. Ишчилар автобус эшигидан чиқишда бир-бирининг устига чиқиб кетди, ўзимизни ўзимиз қутқардик. Ҳозиргача шокдамиз», — дейди гувоҳлардан бири.

Янгиликлар