Тошкент вилоятида йўл ёрилиб кетди — фото

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган, «Амирсой» сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлнинг 3-километри 19-20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, зудлик билан ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда. Транспорт воситалари ҳаракати ушбу автомобиль йўлида вақтинча тўхтатилган.

Қайд этилишича, шу сабабли дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 «Тошкент-Чимён» автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.

Янгиликлар