«Мажбурий меҳнат бўйича асл сабабчиларга чора кўриш керак» – Шерзод Шерматов

24 март куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Tez News муҳбири хабар берди.

Фото: Репост.уз

Хабар берилишича, ходимларни ўз функционал вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш ҳолатлари учрамоқда. Хусусан пахта терим давомида 42 нафар мансабли шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. 6 та ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар судларга киритилди. Мониторинг натижаларига кўра, 2020 йилда коммунал соҳа, ҳусусан, газ, энергетика, сув таъминоти идоралари, ободонлаштириш ва  банк-молия ташкилотлари ходимларини мажбурий тарзда пахта теримига жалб қилиш ҳолатлари шу соҳаларда нисбатан кўпроқ кузатилди.

«Статистикаларда кўрсак бўлади, қайсидир халқ таълим тизими ходимига мажбурий меҳнат учун чора кўрилди ва ҳақазо. Албатта, бу борада ўзимизнинг ходимларга чора кўрганмиз. Лекин биронта райони ходими ободонлаштиришга, қайсидир темир дафтарни тўлдиришга ўзи топшириқ бермайди. Яъни жазо муқаррарлик принципи фақат халқ таълим тизими билан чекланиб қолиши керак эмас. Унга ким топшириқ берган бўса унгаям таъсир қилиш керак. Аммо ҳали ҳеч қайси статистикада шу бўйича халқ таълим районосига бу одам топшириқ берадию, бироқ унга чора кўрилди деган нарса эшитмадим. Мажбурий меҳнат бўйича асл сабабчиларга чора кўриш керак», — Шерзод Шерматов.

Шу билан бирга Танзила Норбоева таъкидлашича, болалар мажбурий меҳнати учун қонуний жавобгарлик кучайтирилди. Шунингдек, айбдор биринчи қилмиши бўлишига қарамасдан тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади.

Янгиликлар