Японияда Олимпия машъаласини кўчириш эстафетаси бошланди

Японияда Олимпия машъаласини кўчириш бошланди, унга Фукусима префектурасида J-Village  стадионида старт берилди. Бу ҳақда ташкилий қўмита сайтига асосланиб, Qalampir хабар берди.

Фото: Philip Fong / Pool / Reuters

Қайд этилишича, эстафетанинг биринчи иштирокчиси Япония терма жамоасида 2006 йилдан 2016 йилгача ўйнаган футболчи Азуса Ивашимизу бўлган.

Шунингдек, эстафета Япониянинг барча 47 префектурасида ўтказилади ва Олимпиада очилишигача 121 кун давом этади. Ёпилиш маросими 8 августга белгиланган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар