Бухорода яна 10 киши COVID-19 юқтириб олди

Ўзбекистонда 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 506 (+158) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 10 таси Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 1024 нафарни ташкил этмоқда. Вилоятда 975 киши коронавирусдан соғайган, 8 нафар бемор вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода коронавирусга чалинган яна 11 нафар бемор тузалган эди.

Янгиликлар