Бухорода коронавирусга чалинган яна 11 нафар бемор тузалди

Бухоро вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган яна 11 нафар бемор тузалди.

Маълум қилинишича, вилоятда 24 август 23:30 ҳолатига кўра, 1014 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 975 нафари касалликдан соғайган, 8 киши вафот этган. Ҳозирда 39 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 24 август куни Тошкент шаҳрида 376 нафар, Тошкент вилоятида 141 нафар, Хоразм вилоятида 8 нафар, Aндижон вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар  — жами 564 нафар бемор тузалди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 24 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 348 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирусга чалинган 35 551 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3517 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Бухорода 12 нафар бемор коронавирусдан соғайгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар