Ўзбекистонда яна 8 нафар бемор коронавирусдан вафот этди

24 август Ўзбекистонда 834 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 24 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 151 517 (+834) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 85 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 38 нафари Андижон вилоятида,
  • 19 нафари Бухоро вилоятида,
  • 35 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 23 нафари Наманган вилоятида,
  • 86 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 33 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 78 нафари Фарғона вилоятида,
  • 25 нафари Хоразм вилоятида,
  • 119 нафари Тошкент вилоятида,
  • 237 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 91 нафар
  • Андижон вилоятида 226 нафар
  • Бухоро вилоятида 30 нафар,
  • Жиззах вилоятида 41 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 21 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 63 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 64 нафар
  • Сурхондарё вилоятида 18 нафар,
  • Фарғона вилоятида 67 нафар,
  • Хоразм вилоятида 46 нафар,
  • Тошкент вилоятида 109 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 133 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 144 304 (+909) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1043 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар