Пахтаободда салкам 1500 метр йўлга асфальт ётқизилди (фото)

Андижон вилояти Пахтаобод туманида салкам 1500 метр йўлга асфальт ётқизилди. Бу ҳақида  туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, туманнинг «Соҳил» МФЙ Жамият кўчасининг 300 метр масофасига шағал ётқизиш ишлари олиб борилган. Шу маҳалланинг Бекмаҳалла кўчасида эса 1100 метр масофада асфальт мустаҳкамлаш ишлари бажарилган. Шунингдек, «Шувоқзор-Бойкечик» маҳалласининг 150 метр масофасига ҳам шағаллаш ишлари бажарилган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан ташқари, «Нодирабегим» МФЙнинг Дон қабул қилиш пунктига олиб борувчи йўлига 70 тонна миқдордаги асфальт ётқизилган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 4 та маҳаллага 4,5 километр асфальт ётқизилгани ҳамда Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги 6 километрлик йўл таъмирига 890 миллион сўм маблағ ажратилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар