Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг 24 ноябрь кунги фармонига биноан Бахтиёр Исломов Президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: «Kun.uz»

Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов шу пайтга қадар Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Қайд этилишича, у 2018 йил 26 августдан буён Президентнинг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб, айни пайтда Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимига ўтказилган Улуғбек Муҳаммадиев ўрнида иш бошлайди.

Бахтиёр Исломов 2017 йил январь ойида Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Турсинхон Худойбергановнинг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаши кутилмоқда.

Aввалроқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинган.