Ўзбекистонда ССВ ҳузурида янги агентлик ташкил этилади

Президентнинг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «саховат» ва «мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

Фото: dunyo.news

Маълум бўлишича, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя ва тиббий-ижтимоий ёрдамнинг замонавий механизмларини амалга оширишда янги ёндашувларни жорий этиш мақсадида ССВ ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.

Таъкидланишича, агентлик кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қайд этилишича, агентлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.

Шунингдек, агентлик директори ва унинг ўринбосарлари президент билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Янгиликлар