Фоторепортаж: Қўқонда «Йўл патрули» баҳсларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда «Йўл патрули» баҳсларига расман старт берилди. Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, мусобақанинг очилиш маросимини тантанали ва байрамона руҳда ташкил этиш учун бир неча кун давомида қизғин тайёргарлик олиб борилган.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Маълум бўлишича, дастлаб саф майдонига полковник Зафар Бозорбоев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси таклиф этилди. Шундан сўнг даврага Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг икки жамоаси, ундан сўнг кетма-кет Беларусь жамоаси подполковник Сергей Кипеть бошчилигида, Россия вакиллари жамоа сардори подполковник Евгений Беляев бошчилигида кириб келди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Майдонга Ўзбекистон байроғи ҳамда халқаро армия ўйинлари байроғи олиб кирилгандан сўнг мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов хорижлик меҳмонларни Ўзбекистонга ташрифи билан қутлаб, «Йўл патрули» мусобақасини очиқ деб эълон қилди. Шундан сўнг Ўзбекистон мадҳияси садолари остида Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Россия делегацияси раҳбари генерал-майор Виталий Кох ва Беларусь делегацияси раҳбари полковник Валерий Гейц ҳам барчани қутлаб, мусобақанинг аҳамияти ва Фарғона халқининг меҳмондўстлиги ҳақида айтиб ўтди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Тантанали очилиш маросими давомида Ўзбекистон Қуролли Кучларидаги махсус техникаларнинг кўргазмали чиқиши ҳавола этилди.

Аввалроқ Қўқонда «АрМИ—2020» ўйинлари «Йўл патрули» беллашувига старт берилгани ва матбуот анжумани зтказилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, баҳсларга тайёргарлик ишлари бошлангани ҳамда беллашув олдидан кўргазмали чиқишлар ўтказилгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар