Қўқонда «АрМИ—2020» ўйинларининг «Йўл патрули» беллашуви олдидан кўргазмали чиқишлар ўтказилди (фото)

Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисм ўқув марказида 21 август, жума куни «АрМИ—2020» баҳсларига тайёргарлик жараёнлари бўлиб ўтаётганлиги маълум қилинганди. Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати «Tez News»га 22 август, шанба куни ушбу мусобақанинг тантанали очилиш маросимига тайёргарлик жараёни кўрилаётганлиги ҳақида хабар берди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Таъкидланишича, Қўқон шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда махсус бунёд этилган ўқув марказ йўлагида тантанали очилиш маросимига бағишланган дастур бўйича тайёргарлик тадбирлари бўлиб ўтди.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

«Қуролли Кучлар қўшинларида мавжуд махсус техникаларнинг кўргазмали чиқишлари бўйича машқлар ва соҳа мутахассисларининг қоидабузарликка қарши курашиш бўйича ўзларининг касбий маҳоратлари тадбир иштирокчиларига намойиш этилади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари бўлимлари ўқувчилари спорт техникаларини бошқариб бориши маълум қилинган.

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати

Аввалроқ Москвадаги ҳарбий мусобақа ўйинларида ўзбекистонликлар иштирокидаги баҳслар қачон ўтказилиши маълум бўлганди. Кейинчалик Самарқанддаги «Сазаган» дала-ўқув майдонида «Энг илғор мутахассис» танлови ва Қўқонда «АрМИ—2020» баҳсларига тайёргарлик ишлари бошлангани ҳамда халқаро ўйинларининг «Йўл патрули» мусобақаси иштирокчилари Қўқонга боргани ҳақида хабар берилганди.

Кейинчалик, «АрМИ—2020» иштирокчилари Фарғона ва Наманганда бўлгани маълум қилинганди.

Янгиликлар