Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари янги ўқув йилида форма киймайди
Ўзбекистода мактабларда 2020/2021 ўқув йилида мажбурий мактаб формаси бўлмайди. Бу ҳақда АОКАда Халқ таълими вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Анжуманда халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, вазиятдан келиб чиқиб 2020/2021 ўқув йилида баъзи анъанавий талаблардан воз кечилади. Хусусан, давлат мактабидаги ўқувчилар учун форма мажбурий бўлмайди. Яъни мактаб ўқувчиларини маълум бир кўринишдаги мактаб формасини сотиб олишга мажбурлаш мумкин эмас.
Шу ўринда, ўқувчилар белгиланган умумий тартибга риоя қилган ҳолда ўзи истаган кийимида келишлари мумкинлиги таъкидланди.
Аввалроқ Ўзбекистонда мактабларда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш, дарс вақтини 45 дақиқадан 30 дақиқага қисқартириш таклиф қилингани хабар қилинган эди.